Керч бўғозига қараб Украинанинг учта кемаси йўл олиши сабабли, ҳудудда патруллик қилиш учун Россиянинг бир нечта жанговар самолётлари йўналтирилди. Бу ҳақда «Интерфакс» Қримдаги ишончли манбасига таяниб хабар берди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Россиянинг «НТВ» телеканали ўз репортажида Қрим кўприги узра бир жуфт Су-25 ҳужумчи самолётлари парвоз қилаётганини тасдиқлади.
Аввалроқ Украина ва Россия кемалари тўқнашган жойга Россия жанговар вертолётлари йўналтирилгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)