Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳайвонларни шафқатсиз муносабатдан ҳимоя қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқади: «Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталида қолдирилган петиция 10 000 дан кўп овоз тўплади. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
«Охирги вақтда Ўзбекистонда кўплаб прогрессив қонунлар қабул қилинди, лекин мамлакатда шу вақтга қадар ҳайвонлар ва одамлар орасидаги муносабатни белгиловчи қонун бўлмаган. Шу сабаб ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабат, айбдорларни жазога тортиш механизмининг йўқлиги бугунги куннинг қайғули ҳақиқатидир», — деб ёзган петиция ташаббускорлари.
Шунингдек, қаровсиз қолдирилган уй ҳайвонларининг назоратсиз кўпайиши, уларнинг дайдиб юриши, қаровсиз қолган уй ҳайвонларини вақтинча сақлаш пунктларининг йўқлиги каби ҳолатларга қарши курашиш учун қонуний асос керак.
Петиция муаллифлари фикрига кўра, қабул қилинадиган қонун қуйидагиларни назарда тутиши керак:
Ҳайвонларни ҳимоя қилиш тўғрисида қонун қабул қилиш;
Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганларга нисбатан жавобгарлик чорларини кучайтириш;
Уйсиз қолган ҳайвонларнинг кўпайишини назорат қилиш дастурини қабул қилиш;
Уйсиз ҳавонларнинг қонуний мавқеини белгилаш ва уларни вақтинча сақлаш пунктларини очиш.
Изоҳ (0)