25 ноябрь куни Қирғизистон ТИВга Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигидан нота келиб тушди.
Нотада Қирғизистон томони 2018 йил 26 ноябрь куни Ўзбекистон Қуролли кучлари жанговар тайёргарлиги текширувдан ўтказилиши ҳақида огоҳлантирилган.
«Текширув Ўзбекистон Қуролли кучларининг жанговар ҳолатини баҳолашга қаратилган ва бошқа мамлакатлар манфаатларига зид эмас», — дейилган расмий хабарда.
Қирғизистон ТИВ мамлакат раҳбарияти ва тегишли давлат идораларини мазкур нота ҳақида огоҳлантирди.
Ўзбекистон Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармойишига мувофиқ, бугун, 26 ноябрь эрта тонгда Мудофаа вазирлиги қўшинлари ўқув тревогаси бўйича кўтарилди.
Изоҳ (0)