• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12917.1
    • RUB160.14
    • EUR14460.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Наманганда қиш мавсуми келмай туриб электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда

    Наманган вилоятида қиш мавсуми келмай туриб электр таъминотидаги узилишлар кўпайиб, вилоят электр тармоқлари корхонасига жисмоний ва юридик шахслар томонидан мурожаатлар сони ортиб бормоқда. Бу ҳақда «Turon 24» хабар берди.

    Фото: «Turon 24»

    Фото: «Turon 24»

    Корхонанинг «Ишонч телефони»га ноябрь ойининг 12 куни давомида электр таъминотидаги узилишлар юзасидан 840 та қўнғироқ қайд этилган. Улар асосан Наманган шаҳри, Уйчи, Наманган, Мингбулоқ, Тўрақўрғон, Янгиқўрғон ва Косонсой туманларига тўғри келмоқда.

    «Кунига 3-4 маротаба, камида 2 соатдан ўчади. Устига-устак, электр қуввати ҳам 220 вольт эмас, ярмисига тўғри келаётган бўлса керак, чунки лампочка доим қизариб туради. Эрталаб, энди нонушта қилиб, ишга жўнайдиган пайтингиз ўчади. Кечки пайт ишдан чарчаб келиб, телевизор кўраман деганингизда яна шу аҳвол», дейди Наманган шаҳридаги «Бунёдкор» маҳалласида истиқомат қилувчи Шаҳло Мирзаева.

    «Наманган тумани маркази Тошбулоқдаги мактабларнинг бирида ишлайман. Мактабда свет ёниб-ўчаверганидан компьютерларда ишлашнинг иложи йўқ. Пластикдаги пулни накд килиш учун банкка борсак, у ерда ҳам свет йўқ, турнақатор навбат. Уйни-ку, айтмаса ҳам бўлади, ўчиб-ёнаверганидан электр приборларимиз ишдан чиқяпти. Ишдан кеч қайтганда қоронғида овқат қилишга тўғри келяпти», дейди исми-шарифини очиқлашни истамаган ўқитувчи аёл.

    Шу тумандаги «Соҳибкор» маҳалласида яшовчи Ўктамхон Ғаффорованинг айтишича, электр кунига 5-6 марта ўчиб-ёнади, ҳар гал 2-3 соатга. 18 ноябрь, якшанба куни эса эрталаб 9 лар атрофида ўчган свет соат 15 дан кейин ёнган.

    Уйчи туманининг марказдан 3 километр узоқда жойлашган «Гулбоғ» маҳалласидаги коттежларда яшовчи аҳоли ҳар икки соатда 2 соатдан свет ўчаётганидан нолиди. «Намунали уйларда ўтирсак, уй учун фалон пул кредит тўласак, бу нима аҳвол?» дея эътироз билдирмоқда улар.

    Шу туманнинг Ёркатай, Хўжаобод, Ёрқўрғон, Чортоқ туманининг Мучум қишлоқларида кунига 8-9 маротаба свет ўчиши одатий ҳолга айланди. Аҳоли бунга «электрнинг ҳам светофордан фарқи қолмади», дея изоҳ бермоқда.

    Электр энергиясидаги узилишлар касалхоналар, ҳатто ҳокимлик идораларида ҳам кузатилмоқда. Наманган шаҳридаги юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган, ўзини Азимжон деб таништирган беморнинг айтишича, 20 ноябрь куни соат 12.00 лар атрофида ўчган свет орадан 4 соат ўтиб ёнган. Бу ерда кунига ҳар 3-4 соатда бир марта, камида бир соатдан ўчади.

    Фото: «Turon 24»

    Фото: «Turon 24»

    Туманлардан биридаги ҳокимликнинг исм-шарифини очиқламаган ходимининг айтишича, бу ерда ҳам электр таъминотидаги узилишлар одатий ҳолга айланган.

    «Компьютерда энди бирор маълумотни тайёрлаб, вилоятга узатамиз деб турганда свет ўчади. Мажлисга одам айтгани безиллаб қолдик, чунки свет ўчса, ўз-ўзидан микрофон ишламайди, зал совиб кетади», — дейди у.

    «Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ тақсимлаш-электр тармоқлари хизмати бошлиғи Тоҳиржон Юсуфжонов буни мамлакат иссиқлик электр станцияларидан биридаги таъмирлаш ишлари билан изоҳлади.

    «Таллимаржон иссиқлик электр станциясида ишлаб чиқариш қуввати 800 мегаватт бўлган блок таъмирга чиқарилди. Шунинг учун кечки максимум пайтларида, соат 18.00 дан 22.00 гача қисқа — 20 дақиқадан 1 соатгача чекловлар киритилмоқда. Бу тадбир узоқ давом этмайди. Лекин қишнинг совуқ кунларида эрталабки ва кечки максимум соатларида, фавқулодда ҳолатларда ҳам чекловлар киритилиши мумкин», — дейди Тоҳиржон Юсуфжонов.

    Мутасаддига кўра, чекловлар асли электр тармоқлари корхонаси учун ҳам оворагарчиликлар ва ортиқча харажатларга сабаб бўладиган амалиёт. Чунки вилоятдаги подстанцияларга боғланган 300 нафар навбатчи топшириққа биноан уларни ўчириб-ёқади, навбатчилар бўлмаган манзилларга эса бригада юборилади. Ўчириб-ёқилаверганидан сўнг қурилмаларни жорий ва мукаммал таъмирлашга эҳтиёж сезилади.

    Тоҳиржон Юсуфжонов олинаётган электр энергияси ҳажми ошганини аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари орасида энергия истеъмоли кўпайгани билан тушунтирмоқда. Унинг айтишича, вилоятда кейинги вақтда 10 дан ошиқ иқтисодий ва саноат зоналари ишга туширилгани, уларда ўнлаб янги корхоналар иш бошлаганини эътиборга олиш зарур.

    Тоҳиржон Юсуфжонов юзага келаётган муаммоларга шарҳ берар экан, аҳолининг катта қисми уйни иситиш ва овқат қилиш учун электр энергиясидан фойдаланаётгани, шаҳар шароитида асосан «иссиқ пол», кондиционерлар ва иситгичлар қўлланаётгани, шунингдек, энергия тежовчи лампалардан фойдаланиш кутилган даражада ҳали оммалашмаганини таъкидламоқда.

    Унинг айтишича, келгуси йили Тўрақўрғон ИЭСнинг биринчи навбати ишга тушганидан сўнг ушбу муаммоларнинг аксари ҳал бўлади. Бир кунда 21,6 миллион, бир ойда 648 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарадиган иншоот Фарғона водийсининг электрга бўлган эҳтиёжини 60-70 фоизга қоплайди.

    Фото: «Turon 24»

    Фото: «Turon 24»

    Ҳозирча эса юзага келган шароитда Наманган бозорларида ёғоч-ўтин ва печкалар савдоси авжига чиқди. Печкаларни ҳолатига қараб 50 мингдан 100 минг сўмгача, уларнинг карнайларини эса 6-8 минг сўмдан харид қилиш мумкин. Битта мотороллёр ёки енгил машинадаги терак ўтинлари 200-250 минг сўм, ўрик ва бошқа мевали дарахтлар ўтини эса 300-400 минг сўмдан сотилмоқда.

    Фото: «Turon 24»

    Фото: «Turon 24»
    25.11.2018, 16:20   Изоҳ (0)   31484
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жиззахда фуқаро маст ҳолда автомашинани бошқариб, йўл-патруль хизмати ходимини уриб юборди

    25.11.2018, 15:27

    Хитой компаниялари Фарғонада желатин ишлаб чиқарувчи корхона ва замонавий меҳмонхона қуради

    25.11.2018, 13:40

    Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан навбатдаги «Қизил чироқ!» тадбири ўтказилмоқда

    25.11.2018, 13:21

    Чортоқда очилган «Ёшлар меҳнат гузари»да 45 киши иш бошлайди

    25.11.2018, 13:00

    Ўзбекистон ИИВ делегацияси Интерпол бош ассамблеясининг 87-сессиясида қатнашди

    25.11.2018, 11:54

    Моҳир ҳарбий учувчи Александр Харламовнинг 70 йиллик юбилейи нишонланди

    25.11.2018, 11:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда бир ҳафтада қанча газ ва свет ўғирлангани маълум бўлди 

    Ўзбекистон | 19 май, 20:30

    Арманистон президенти қароргоҳи ёнида портлаш ва ёнғин юз берди

    Дунё | 19 май, 20:20

    “Аввал ҳам газдан заҳарланиш ҳолатлари кузатилган” — ФВВ Бойсундаги газ кони бўйича изоҳ берди

    Ўзбекистон | 19 май, 20:11

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    Дунё | 19 май, 20:10

    Одамлар 1000 долларга ҳам олишга тайёр: Лабубу ўйинчоғи нима учун машҳур бўлиб кетди?

    Қўзиқорин | 19 май, 19:55

    Ўзбекистон элчиси Урхелск епископига ишонч ёрлиқларини топширди 

    Ўзбекистон | 19 май, 19:45

    Россия ва Украина ўт очишни тўхтатиш шартларини ёпиқ режимда муҳокама қилади 

    Дунё | 19 май, 19:35

    Японияда қишлоқ хўжалиги вазири ўзига гуруч совға қилинаётганини тан олгач, можаро авж олди

    Дунё | 19 май, 19:25

    Носталгия: 20 йил аввал ҳамманинг орзуси бўлган афсонавий телефонлар (фото)

    Лайфстайл | 19 май, 19:12
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.