Наманган вилоятининг Чортоқ туманидаги «Бешкапа» маҳалласида фойдаланишга топширилган «Ёшлар меҳнат гузари»да 45 киши иш бошлайди. Бу ҳақда «Turon 24» хабар бермоқда.
«Чортоқ равон сервис» МЧЖ раҳбари Тоҳиржон Бойдедаевнинг айтишича, гузар қурилишига 2 млрд 350 млн сўм сарфланган. Шундан 700 млн сўми банкдан кредит сифатида олинган бўлса, қолгани корхона ҳисобидан қопланган. Гузар олти ойда қуриб битказилди.
Гузарнинг биринчи қаватидан автомобилларга хизмат кўрсатиш шохобчалари, сартарошхона, гўзаллик салони ва кутубхона-қаҳвахона ўрин олди. Тикувчилик корхонаси ва ўқув маркази жой оладиган иккинчи қават ҳам тўла ишга тушгач, яна 84 киши иш билан таъминланади.
Изоҳ (0)