Бельгия пойтахти Брюсселда суд назоратчилари машҳур кўча рассоми Бенксининг шаҳардаги санъат галереяларидан бирида кўргазмага қпъйилган 60 та асарини ҳибсга олди. Асарларнинг қиймати 15 миллион еврога баҳоланмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Бенкси ишларининг кўргазмаси ҳақида аввалроқ Строкар замонавий санъат галереяси томонидан эълон қилинган, кўргазма декабрь ойининг охиригача давом этиши керак эди.
Суд назоратчилари Строкар галереясининг мурожаатига асосан чиқарилган суд қарорини бажармоқда. Коргазмани ўзида қабул қилган галереянинг бундай мурожаат билан чиқишига Германия ва Буюк Британияда рўйхатдан ўтган икки компаниянинг кўргазма ҳуқуқи юзасидан баҳслашаётгани сабаб бўлган.
Галерея вазиятдан келиб чиққан ҳолда, икки компания ўртасидаги баҳс ҳал қилингунига қадар Германиядаги компания томонидан тақдим этилган асарларни суд томонидан ҳибсга олинишини сўраган.
Изоҳ (0)