АҚШнинг Калифорния университети олимлари саратон ривожланишини қандай қилиб башорат қилиш мумкинлигини аниқлади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, саратон ҳужайраларининг ривожланиши учун кўп миқдорда глюкоза керак. Бироқ бу элемент организмга бошқа ҳужайралар ёрдамида етказилади.
Олимлар «ташувчи» ҳужайраларни ўрганишга қарор қилган ва SGLТ2 молекуласи даражасининг организм ҳужайрасида ошиши саратоннинг яқин вақт ичида ривожланишига сигнал ҳисобланади.
SGLТ2 молекулаларининг ўрганилиши уларнинг даражаси ошиши асосан простате ва ошқозоности бези саратониниг ривожланиши ҳақида сигнал беришини кўрсатган.
Изоҳ (0)