«Ўзбектелеком» АК Халқаро пакетли коммутация маркази ва маълумотлар узатиш тармоқлари сиғимини кенгайтириш бўйича лойиҳа доирасида тармоқ модернизацияси бўйича техник ишлар олиб борилиши натижасида интернет сифати пасайиши мумкинлиги ҳақида маълум қилди, деб ёзади Spot.
Қайд этилишича, 2018 йилнинг 1 декабрига қадар «Ўзбектелеком» АК Халқаро пакетли коммутация маркази ва маълумотлар узатиш тармоқлари сиғимини кенгайтириш бўйича лойиҳа доирасида тармоқ модернизацияси бўйича техник ишлар олиб боради.
«Ушбу даврда Интернет хизматларини тақдим этишда сифат пасайиши кузатилиши мумкин. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз»,—дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЎзА «Ўзбектелеком» АК масъул ходими Юнус Камолов маълумотига таяниб, шу йилнинг 1 декабрь санасидан Ўзбекистонда интернет тезлиги 10 баробарга оширилиши ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)