22 ноябрь куни Ёшлар ижод саройида Tashkent Fashion Week-2018 мода ҳафталигининг очилиши бўлиб ўтди.
Ҳафталик доирасида таниқли ҳинд дизайнери Риту Берининг 7 хил рангдаги янги либослари намойиши бўлиб ўтди. Риту Бери либослари намойишига Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироат Мирзиёева ҳам ташриф буюрди.
https://www.instagram.com/p/BqgpXCMhvv6/
Таниқли дизайнер ўзининг Instagram’даги саҳифасида Ўзбекистонга сафари акс этган бир нечта фото ва видеолар жойлаштирди. Хусусан, Риту Ўзбекистоннинг биринчи хоними билан учрашувини қуйидагича изоҳлади:
«Гўзал биринчи хоним мени ўзбекка айлантирди. Қисқа, аммо ёдда қоладиган ташрифнинг мукаммал якуни».
Изоҳ (0)