Украинанинг Харьков вилоятидаги Изюм шаҳрида йўлга қум сепиб юрган трактор бир нечта автомобиль, хусусан, полиция машинасини пачоқлади. Ҳодиса 20 ноябрда юз берган. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Коммунал корхона тракторининг ҳайдовчиси йўлга қум сепиш чоғида транспорт бошқарувини эплай олмай қолган ва йўл четида турган еттита автомобиль, шу жумладан, Изюм шаҳар полиция бўлими машинасининг устига юриб кетган.
ЙТҲ оқибатида жабрланганлар ва қурбонлар бўлмаган. Автомобиллар техник зарар кўрган. Тракторчи ҳодиса юз берган вақтда ҳушёр ҳолатда бўлган.
Изоҳ (0)