Пекинда тарихдаги энг қимматбаҳо йўлтанламас тақдим этилди, деб ёзади Big Picture. Унинг нархи қарийб 2 миллион долларга тенг.
Автомобиль қиррадор дизайнга эга бўлиб, унга қора ва жилосиз тус берилган, эҳтимол шу сабабли у бэтмобилни (суперқаҳрамон Бэтменнинг автомобили) ёки «Стелс» бомбардимончисини эслатади.
Karlmann King деб аталувчи автомобилнинг ҳар битта модели алоҳида буюртма билан ясалади, жами ўнта автомобиль чиқариш режалаштирилмоқда. Буюртма асосида автомобиль зирҳли қилиб ҳам ясалиши мумкин.
Ички интерьер автомобилдан кўра, кўпроқ қимматбаҳо меҳмонхона фойесини эслатади, бир қатор қулайликлари орасида Sony Playstation приставкаси ва сунъий йўлдошли ТВ ҳам бор.
Изоҳ (0)