• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Авто

    Hyundai, Peugeot Citroen, Volkswagen ва бошқалар: Ўзбекистон автосаноатидаги 5 та янги бренд

    Қирғизистонлик ишлаб чиқувчиларнинг Марказий Осиё ҳақидаги таҳлилий материалларни тақдим этувчи «Kaktakto.com» сайтида Ўзбекистон автосаноатидаги янги брендларга бағишланган мақола эълон қилинди.

    Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган машиналар автопарки яқин йиллар ичида сезиларли равишда янгиланади, кенгаяди ва янада хилма-хиллашади. Сўнгги бир ярим йил ичида бир йўла бир нечта Европа ва Осиё компаниялари кичик тоннажли юк машиналари ва микроавтобуслардан тортиб, бақувват самосваллар, шатакчилар ва шаҳар автобусларигача бўлган автомашиналар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун Ўзбекистон бозорига келди, дейилади хабарда.

    Kaktakto Ўзбекистонда автосаноати яқин вақтлар ичида қандай брендлар билан тўлишига аниқлик киритди.

    Hyundai

    Фото: Kaktakto

    Фото: Kaktakto

    Яқинда Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида Hyundai автомобиль заводига тамал тоши қўйилди. Жанубий Кореянинг Hyundai Motor, Evergreen Motors ва Posco-Daewoo cорпоратион компаниялари ҳамкорлигида қурилиши режалаштирилган завод 2019 йилнинг сентябрида илк маҳсулотларини чиқаришни бошлайди.

    Заводда бошланишига йилига 1000 та автомобиль ишлаб чиқарилади. Уч йил ичида бу кўрсаткич 3 баробар кўпаяди, яъни йилига 1000 та автобус ва 2000 та юк машинаси ишлаб чиқарилади. Маҳаллийлаштириш дастури асосида 50 фоиз эҳтиёт қисм шу ернинг ўзида тайёрланиши кўзда тутилган. 1000 дан ортиқ иш ўрни яратилади.

    КамАЗ

    Фото: Kaktakto

    Фото: Kaktakto

    27 март куни «Ўзекспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуасида Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 4—5 апрель кунлари Россияга ташрифи чоғида Ўзбекистонда йиғилиши келишиб олинган «КамАЗ» юк машиналарининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

    «КамАЗ» автомобилларини ишлаб чиқариш Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида жойлашган UzAutoTrailer масъулияти чекланган жамиятнинг ишлаб чиқариш майдонида бошланган.

    Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 10 тоннадан 36 тоннагача юк таший оладиган 11 турдаги «КамАЗ» моделлари бор. Уларнинг двигатели қуввати 240-401 от кучига эга ва экологик талабларга жавоб беради.

    Завод йилига 1,5 мингта юк машинасини ишлаб чиқаради. Компания ишлаб чиқариш қувватини 5 мингтага етказмоқчи. Бундан ташқари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган юк машиналарини Марказий Осиё, Яқин Шарқ ва Африка мамлакатларига ҳам экспорт қилиш мўлжалланмоқда.

    Шунингдек, «КамАЗ» компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг 12 та вилоятида дилерлик ва сервис ташкилотларини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

    Peugeot Citroen

    Фото: Kaktakto

    Фото: Kaktakto

    2017 йил июль ойида тамал тоши қўйилган Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive заводида йилига 16 минг Peugeot Expert ва Peugeot Boxer русумидаги тижорат автомобиллари ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

    Корхонанинг қурилиш-монтаж ишлари жорий йил май ойига қадар амалга оширилади, 2019 йилда маҳсулот ишлаб чиқаришни бошлайди.

    Завод Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 июндаги «Хорижий инвестициялар иштирокидаги Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive корхонасини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, «Ўзавтосаноат» АК ва Peugeot Citroen Automotive гуруҳи ўртасидаги келишув асосида қурилмоқда.

    Volkswagen

    Фото: Kaktakto

    Фото: Kaktakto

    2017 йил охирида Ўзбекистон ҳукуматининг бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги делегациясининг Германияга расмий сафари ҳамда Ўзбекистон – Германия бизнес-форуми доирасида «Ўзавтосаноат» АЖ ва Volkswagen AG концерни ўртасида JV MAN Auto-Uzbekistan майдонларида Volkswagen Amarok пикапини ишлаб чиқариш бўйича келишув имзоланди

    Лойиҳа 2018–2019 йилларда амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

    Foton Motor

    Фото: Kaktakto

    Фото: Kaktakto

    Апрель ойида Намангандаги «Фотон дўстлик сервис» МЧЖ Хитойнинг Foton Motor ширкати билан ҳамкорликда Наманган вилоятининг Поп шаҳрида FOTON русумли ўрта ҳажмли Хитой юк автомобиллари ишлаб чиқариш лойиҳасини бошлади.

    Умумий лойиҳа қиймати 25 миллион АҚШ доллари бўлган бу заводни жойлаштириш учун 15 гектар майдон ва бўш турган эски завод биноси нол қийматда тақдим этилди. Ўзбекистон Республикасининг сармояси 51%, хитойлик ҳамкорларнинг ҳиссаси эса 49 % га тенг бўлган бу завод йиллик 15 минг дона Foton Forland ўрта ҳажмли юк автомобиллари ишлаб чиқаради.

    «Фотон дўстлик сервис» МЧЖ бу заводда ишлаб чиқарилиши режалаштирилган 4 та русумдаги автомобилни тўла ишлаб чиқариш ҳуқуқини қўлга киритди.

    21.11.2018, 09:42   Изоҳ (0)   99424
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Nissan автоконцерни раҳбари Карлос Гон ҳибсга олинди

    20.11.2018, 22:44

    Spark ва Nexia Россияда энг арзон автомобиллар рейтингидаги ўрнини ўзгартирмади

    20.11.2018, 08:32

    Хитойда дунёдаги энг қимматбаҳо йўлтанламас чиқарилади, у бэтмобилни эслатади (фото)

    19.11.2018, 09:34

    Оренбургда 43 ўзбекистонликни олиб кетаётган автобус бузилиб қолди

    17.11.2018, 18:11

    Украиналик қўшиқчи клип олиш учун болта билан Porsche’ни чопди

    17.11.2018, 09:27

    Jeep пикапининг суратлари тақдим этилди

    16.11.2018, 11:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қирғизистонда бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

    Ўзбекистон | 25 август, 23:48

    Олимлар парацетамолнинг кутилмаган хавфи ҳақида огоҳлантирди

    Дунё | 25 август, 23:40

    Россияда мигрантлар имтиҳонига аёллар билан мулоқот қилиш қоидаларини киритиш таклиф этилди

    Дунё | 25 август, 23:25

    Польша президенти украиналик қочқинларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қонунга вето қўйди

    Дунё | 25 август, 23:15

    Британияда вертолёт қулаши натижасида уч киши ҳалок бўлди

    Дунё | 25 август, 23:05

    “АҚШ Украинага пул бермайди”. Трамп уруш ҳақида янги баёнотлар билан чиқди

    Дунё | 25 август, 22:57

    Иордания подшоҳи Самарқанддаги “Боқий шаҳар” мажмуасида бўлди

    Ўзбекистон | 25 август, 22:41
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.