Россия Тергов қўмитасининг Санкт-Петербург бўйича бошқармаси томонидан юртдошининг бир ойлик боласини ўғирлашда гумон қилинган ўзбекистонлик 55 ёшли аёл ва унинг 36 яшар қизи қўлга олинди. Бу ҳақда UZ24 хабар бермоқда.
Суриштирув жараёнлари давомида чақалоқ гумонланувчилар истиқомат қилган уйдан топилган ва болалар касалхонасига жойлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Россия ЖКнинг 126-моддаси, иккинчи қисми «д» банди («Одам ўғирлаш») бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Айблов эълон қилиш ва эҳтиёт чорасини белгилаш масаласи кўриб чиқилмоқда. Юз берган воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)