«Россельхознадзор» инспекторлари Саратов вилоятига Қозоғистон орқали олиб келинаётган 20 тонна ўзбек қуруқ меваларини киритмади. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
Маҳсулотлар маркировкаси белгиланган талабларга мувофиқ келмагани билдирилмоқда. Шунингдек, уларда экспортчи ва импортчи ҳақидаги маълумотлар ҳам кўрсатилмаган.
Инспекторлар қуруқ мевалар туркумини Қозоғистонга қайтариб юборди.
Изоҳ (0)