Бакиевлар исталган кишини ўлдиришларимумкинлигини кўрсатиш учун Медет Садирқуловнинг бошига етганди. Ҳозирги расмийлар эса беайб кишилар — Кубаничбек Кулматов ва собиқ бош вазир Сапар Исаковни ҳибсга сақламоқда. Бу ҳақда Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев «Апрель» каналига берган интервьюсида маълум қилди, дея хабар беради K-News.
Атамбаев президентликка номзод Сооронбай Жээнбековнинг харажатлари кўрсатилган ҳужжат пайдо бўлганига изоҳ берди.
«Бу ҳужжат айнан ҳозир юзага чиқиб қолгани тушунарли — Икром Илмиянов қўлга олинган. Мазкур бухгалтерияни штаб бухгалтери билган. У муддатсиз таътил олиб, бошқа давлатга жўнаб кетди. Аёл ўз ҳаётидан хавфсирамоқда. Нафақат у, балки бу ҳужжат ҳақида билганларнинг барчаси жонидан хавотирда. Чунки ҳозирги расмийлар Бакиевлар йўлидан кетмоқда», — деди Қирғизистоннинг собиқ президенти.
Изоҳ (0)