Туриннинг «Ювентус» клуби яқин трансферлар ойнасида ўз таркибини жиддий кучайтиришга бел боғлаган, деб ёзади Tuttosport.
Қайд этилишича, Турин суперклуби Поль Погба («Манчестер Юнайтед»), Аарон Рэмзи («Арсенал») ҳамда Адриен Рабьо (ПСЖ) каби футболчилардан бирини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилиб кўради. Рабьо ва Рэмзи келаётган мавсум сўнггида эркин агент мақомини олади. Шунинг учун улардан бирининг амалга ошиш эҳтимоли юқори.
Бундан ташқари «Ювентус» «Тоттенҳэм»дан Кристиан Эриксенни сотиб олиш имкониятларини ўриганиб чиқмоқда. Эриксеннинг Лондон клуби билан шартномаси 2020 йил ёзида якунига етади ва ҳозирда томонлар шартномани узайтириш борасида шошилаётганича йўқ.
Изоҳ (0)