18 ноябрь, якшанба куни Миллатлар Лигаси мусобақаси гуруҳ босқичи доирасида Англия терма жамоаси Хорватияни ўз майдонида қабул қилди.
Учрашувда ҳисоб 57-дақиқада Андрей Крамарич томонидан очилди. 78-дақиқада Жесси Лингард ҳисобни тенглаштирган бўлса, 85-дақиқада Ҳарри Кейн хорватларнинг ҳимоядаги хатосидан унумли фойдаланиб жамоасининг устунлигини таъминлади. Ўйин 2:1 ҳисобида инглизларнинг иродали ғалабаси билан якунланди.
Мазкур ғалабадан сўнг Англия терма жамоаси А дивизионидан Миллатлар Лигаси мусобақасининг ярим финалига йўл олди. Саутгейт шогирдлари ярим финалга чиққан иккинчи жамоа бўлди. Биринчи бўлиб Португалия термаси ярим финал йўлланмасини ҳал этганди.
Хорватия терма жамоаси эса гуруҳда 3-ўринга тушиб кетди ва Б дивизионига равона бўлди.
Миллатлар Лигаси
18 ноябрь, якшанба
Англия—Хорватия 2:1
Голлар: 0:1 – 57 Крамарич, 1:1 – 78 Лингард, 2:1 – 85 Кейн.Англия – Пикфорд, Стоунз, Гомес, Чилуэлл, Делф (Лингард, 73), Баркли (Алли, 63), Дайер, Стерлинг, Уокер, Рэшфорд (Санчо, 73), Кейн.
Хорватия – Калинич, Ловрен, Едвай, Врсалько (Милич, 26), Vida, Влашич (Рог, 79), Брозович, Перишич, Модрич, Ребич (Брекало, 46), Крамарич.
Огоҳлантиришлар: Баркли (26), Едвай (67), Брозович (67), Ловрен (89).
Изоҳ (0)