19 ноябрь, душанба куни эрталаб Хитойнинг марказий Хэнань провинциясидаги трассада 20 га яқин автомобиль бир-бири билан тўқнашиб кетди, деб ёзади «ТАСС». Хитой Марказий телевидениеси хабарига кўра, камида 15 киши автомашиналарда қамалиб қолган ва ёрдам кутмоқда.
ЙТҲ Чжумадянь шаҳридаги Дацин—Гуанчжоу трассасида юз берган. Айни пайтда воқеа жойига тўртта ўт ўчириш бригадаси ва саккизта техника етиб келган. Полиция ҳодиса жойини ўраб олиб, автотрассанинг тирбандлик юзага келишга улгурган қисмини ёпиб қўйди.
Ҳалокатга қуюқ туман сабаб бўлгани тахмин этилмоқда. Қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаяпти.
Изоҳ (0)