Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12200.12
    • RUB 125.4
    • EUR 12949.21
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +28°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Маҳаллий

    Шароф Рашидов қурдирган кутубхона жар ёқасида. Унга ким қўл чўзади?

    15.11.2018, 20:38 65367

    Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов Ўзбекистон КПМҚ Биринчи котиби лавозимида ишлаган йилларда ўнлаб тарихий бино ва иншоотларнинг қурилишига раҳбарлик қилгани кўпчиликка яхши маълум. Аммо талабчан раҳбарнинг ташаббуси билан 1982 йили Шаҳрихон туманининг Аҳмадбек қишлоғида қад ростлаган кутубхонанинг кун сайин ачинарли ҳолатга келаётгани эътиборимизни тортди. «Дарё» мухбири Миролим Исажонов шу мавзуда журналистик суриштирув олиб борди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Қачон эътибор берилиши бизга қоронғу»

    Зиё маскани жойлашган «Баркамол авлод» маҳалласи фаоллари ва вакиллари билан суҳбатлашиш мақсадида МФЙга ташриф буюрганимизда, бизни маҳалла раиси Аъзамхон Назиров илиқ кайфиятда қарши олди. Мақсадимизни билгач эса қуйидагиларни гапира кетди:

    «Бу кутубхонанинг аҳволи бизга ҳам ҳеч тинчлик бермайди. Андижон давлат тиббиёт институти балансига ўтганидан кейин манзара шу кўринишга келди. Бунга ўн йилча бўлиб қолди. Икки марта институт ҳисобчисига расмий хат билан мурожаат қилдим. Улар ҳар гал ваъда беришдию, аммо натижа кўриб турганингиздек ўша-ўша. Қўшни қишлоқлик Олияхон исмли аёл бир неча йил кутубхоначи бўлиб ишлади. Аммо у ҳам сўнгги пайтларда келмаяпти. Бу ер кечаю кундуз қулф туради. Онда-сонда битта-иккита одам киради холос. Қоровул ва унинг оила аъзолари кунора супуриб туришади. Агар ушбу бино маданият бошқармаси ёки маҳалла балансида бўлганида эди, гуллаб-яшнаётган, гавжум масканга айланарди. Ер майдонларининг ҳеч нарса экилмай, қаровсиз ётгани ичимизни ачиштиради. Ўтган ойда туман кадастр бўлимиданмиз, дея икки йигит келиб, кутубхона ён-атрофини ўлчаб, расмларга тушириб кетишди. Эшитишимизча, туман ҳокимлиги ободонлаштиришга эътибор қаратиш тараддудида экан. Аммо бу ишларнинг қачон бошланиши бизга қоронғу».

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Ёшлар иттифоқи ходими ҳам, туман ҳокими ҳам ваъда берганди»

    Маҳарамхон Жўраева фахрий педагог. 43 йил мобайнида ушбу маҳалладаги 59-умумтаълим мактабида ёш авлодга она тили ва адабиёти фанидан сабоқ берган. Айни пайтда нафақада бўлса-да, аммо ушбу зиё масканининг қаровсизлигидан жиддий ташвишланиб, бир нечта ташкилотлар эшигини тақилатган ва улардан бирор амалий ҳаракатни кўрмаган ҳожи она биз билан суҳбатда дилидагиларни тўкиб-солди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Ушбу кутубхона маҳалламиздаги мазкур мактаб ва боғча билан бирга бир вақтда қурилиб, 1982 йилнинг баҳорида фойдаланишга топширилган. Очилиш маросимига Шароф Рашидовнинг шахсан ўзи келган ва дуолар қилган. Бундан беҳад қувонганмиз. Кутубхонада ҳаёт қайнарди. Ҳар куни мушоиралар, китобхонлар конференциялари, турли маданий-маънавий тадбирлар уюштирардик. Шоир ва ёзувчилар билан учрашувлар, Наврўз, Мустақиллик байрамлари сценарийлар асосида ташкил этиларди. Қўшни маҳаллаю қишлоқдан ҳам одамлар келарди. Бўш вақтини шу ерда мазмунли ўтказган ёшлар фан олимпиадалари, танловларда фаол қатнашиб, ғолиблар сафидан жой олишарди. Бугун уларнинг аксарияти турли соҳаларда ишлаб, юртимиз ривожига ҳисса қўшяпти. Кутубхонанинг ҳозирги аҳволини кўрсам, жуда қаттиқ ранжийман. Олдин қишлоқ кўрки бўлган бўлса, айни пайтда қаровсизлиги туфайли энг хунук жойга айланди. Тиббиёт институти балансига ўтгач, хароба қиёфасига кирди. Олийгоҳ ректори, раҳбарияти бу ерга келиб, вазиятдан бохабар бўлмагани бизни ажаблантиряпти? Ёки улар бундан бехабармикин?

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Шу йилнинг март ойида кутубхонани обод қилиб, яна аввалгидек гавжум ҳолатга айлантириш мақсадида бир ўзим пойтахт сари йўл олдим. Дастлаб Сайёра Рашидованинг иш жойига бордим. Унинг қўл остидаги ходимлари укаси Илҳомжон қаттиқ бетоблиги боис ишга чиқмаётганлигини, бу масалани ўрганиб чиқишларини таъкидлашди. Шароф Рашидов фонди кўмак бериб қолар, ҳар ҳолда Рашидовнинг ўзи қурдиртирган-ку, деган ниятда фондни сўраб-суриштирсам, у фақатгина Жиззах вилоятидаги ишларни амалга ошираркан. Кейинги манзилим Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши бўлди. Бу ташкилотнинг раиси Қаҳрамонжон билан кўришиш ниятим бор эди. Аммо у Қува туманига кетган экан. Адашмасам, ўзини Адҳамжон деб таништирган бир йигит «Сизни мақсадингизни тушундим холажон. Андижондаги Оминахон исмли ходимимиз сиз билан албатта, боғланиб, ҳолатни ўрганади», дея телефон рақамимни ёзиб олиб, яхши гаплар билан кузатиб қўйди. Бир йилдан ортиқ вақт ўтди ҳамки, ҳануз жимжитлик. Июль ойи охирларида неварам билан Андижон шаҳрига боргач, вилоят ҳокими қабулига кирмоқчи бўлдим. Бироқ уни мажлисда эканлигини айтишди. Ўша заҳотиёқ Андижон шаҳрининг чеккароғида бўлаётган ҳоким йиғилишига автобусда бордим. Мени кўрган туман ҳокими Ҳикматилло ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Нигорахон ёнимга келиб, бу масалани биргаликда ҳал қиламиз, дея ваъда беришди. Уларнинг гапига ишониб, Шуҳратбек Абдураҳмонов билан учрашолмадим. Ўшанда шу инсонга кутубхона ҳақида гапирганимда, муаммо ижобий томонга ўзгарарди. Орадан бир муддат ўтиб, вилоят ҳокими ўринбосари Серобиддинжон келиб, кутубхонани кўздан кечирибди. Кейин бу ерни калитини менга беришларини тайинлабди. Ўзим у пайтда йўқ эдим. Калитни МФЙдагилар беришганди, олмадим. Негаки, кутубхона қайта таъмирдан чиқарилиб, янги китоблар билан бойитилсагина сўнг назорат қилиб туришим мумкин. Ишонсангиз, бутун фикру ҳаёлим мана шу маънавият масканининг ҳолатини яхшилашда. Яна бурунгидек гавжум бўлиб, турли адабий тадбирлар, китобхонлик кечалари ташкил этилишини истардим. Президентимиз ҳам шу мақсадда жон куйдириб гапириб, қарор ва фармонлар чиқаряпти-ку. Нега қуйи бўғиндаги раҳбарлар бундай масканларга эътибор беришмайди? Шунга ҳеч тушунмай, ҳайрон қоламан».

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Мурожаатларим бесамар кетган»

    Икки кам етмиш ёш остонасида турган Маҳарамхон холанинг фикрларидан таъсирландик. Ҳамон орамизда шундай фидойи, куйинчак нуронийларимиз борлиги бизни чексиз шодлантирди. Онахон фикрларини эшитгач, мазкур нурхонада кутубхоначи бўлиб ишлаган Олияхон Юсупова билан қўнғироқ орқали боғландик.

    - Кутубхоначи сифатида 1989 йилдан буён фаолият юритганман. «Баркамол авлод» маҳалласидаги кутубхонада эса 2006—2017 йилларда ишладим. Ўтган йили ўз ихтиёрим билан ишдан бўшаб, ҳозирда «Ёнбош дўрмон» маҳалласида мутахассис бўлиб фаолият юритяпман. Ишлаб юрган кезларимда кутубхона ремонти юзасидан бир неча маротаба институт АРМ раҳбари Муҳтарамхон опа Аҳмедовага ариза ёзганман. Лекин уринишларим фойда бермаган. 8 100 дона китоб бор эди. Кўпи тиббиётга оид. Янги адабиётлар деярли йўқ. Китобхонларим сони эса 1 100 нафар эди. Ҳудуддаги ҚВП, боғча ва мактабда кўчма кутубхона ташкил этганман. Уйма-уй юриб, кекса ва юролмайдиганларга китоблар тарқатардим. Ўқиб бўлишганидан сўнг бошқасига алмаштирардим. «Баркамол авлод» ва қўшни маҳаллаларда зиёли оилалар жуда кўп. Агар кутубхона чирой очиб, янги китоблар келтирилса, ёшлар ва аҳоли албатта, китоб ўқишади. Мен бунга ишонаман.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Улкан меросни авайлайлик

    Суриштирувимиз давомида мазкур масала бўйича Андижон давлат тиббиёт институти ректори Мадамин Мадазимов билан боғланганимизда, у октябрь ойида мазкур кутубхона институт балансидан чиқарилиб, Шаҳрихон туман ҳокимлиги балансига ўтказилганини, бу борадаги расмий ҳужжатларга имзо қўйганини, кутубхонани бир ишбилармон сотиб олиб, қўшимча фаолият турларини йўлга қўйиш ниятида юрганини, китоблар эса олий таълим муассасасига қайтариб келинганини қатъий таъкидлади. Биз кутубхонага борганимизда эса китоблар савлат тўкиб турганига гувоҳ бўлгандик ёки кўзимизга шундай кўринганмикин-а?!

    Ректор фикрини эшитгач, Шаҳрихон тумани ҳокимлигига қўнғироқ қилдик. Афсуски, бу ҳақда ҳеч бир бўлимдан аниқ бир жавобни ололмадик.

    Хулоса ўрнида айтиш жоизки, Шароф Рашидовдек давлат арбобидан эсдалик сифатида қолган улкан меросни авайлаш, китобхонлар сафини кенгайтиришда ундан самарали фойдаланиш ва жар ёқасидан нажот қўллари билан қутқариб қолишда бефарқ бўлмаслигимиз зарур. Биз бу борада мутасаддилардан, хусусан Шаҳрихон туман ҳокимлигидан аниқ жавоб кутиб қоламиз.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қозоғистонда балиқдан юқадиган касалликка чалинганлар сони ортмоқда. Ўзбекистонда вазият қандай?

    Бугун, 18:07

    “Ўн кун муддатда амалий чоралар кўриш ҳақида кўрсатмалар берилди”. Вазирлик Чирчиқдаги ёнбошлаб қолган 9 қаватли уй ҳақида 

    Бугун, 17:54

    Расман: Майк Тайсон Ўзбекистонга келади (видео)

    Бугун, 17:50

    Ўзбекистонда яна 15 турдаги маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш амалиёти бекор қилинади

    Бугун, 17:25

    “Док-1 Макс” иши: Ҳиндистонлик судланувчининг адвокати яна уни қамоқдан олиб чиқишга уринди

    Бугун, 17:24

    Украина Европа Иттифоқига қўшилганидан кейин 186 миллиард евро олади

    Бугун, 17:15

    Ўзбекистонда сентябр ойида қарийб 111,5 млрд сўмлик электр ва табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани маълум бўлди 

    Бугун, 17:05

    Ханчжоу—2022. Абдумалик Ҳалоков хитойлик боксчи устидан ғалаба қозониб, финалга йўл олди

    Бугун, 16:55

    Тошкент вилоятида такси ҳайдовчиси ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди (видео)

    Бугун, 16:53

    Норвегия 2024 йилда мудофаа бюджетини 20 фоизга оширади

    Бугун, 16:50

    Тавсия этамиз

    “Док-1 Макс” иши: Ҳиндистонлик судланувчининг адвокати яна уни қамоқдан олиб чиқишга уринди

    17:00 / 04.10.2023

    Фирибгарликда айбланаётган Трамп, дренаждан чиққан ўлик делфинлар, бозордаги улкан саккизоёқ — 3-октябр суратлари

    23:00 / 03.10.2023

    “Ойига 80-100 млн сўмлик дорилар сотилиб, ўзаро тақсимлаб келинган”. “Док-1 Макс” судида фармацевтларнинг яна бир кирдикори фош бўлди

    17:00 / 03.10.2023

    Фарғонада туман бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи ЙТҲга учраб, шифохонага ётқизилди

    13:00 / 03.10.2023

    МОЛИЯ

    Иқтисодиёт

    Ўзбекистонда пенсия олаётган II жаҳон уруши қатнашчилари ҳақида маълумот берилди

    16:00 / 04.10.2023

    Ўзбекистондаги банклардан бирига банк операцияларини амалга ошириш тақиқланди

    11:00 / 04.10.2023

    Заправкаларда метан ва Аи-92 бензини нархи ошгани айтилмоқда

    20:00 / 01.10.2023

    Марказий Осиёга сармоя киритиш ижобий натижа берадими? 

    23:00 / 29.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    “Тўй харажатлари бир миллион долларга тушди”. Liil Хуррамов Муниса Ризаеванинг турмуш ўртоғи сохта эмаслиги ҳақида гапирди

    10:00 / 03.10.2023

    Instagram: Дилшодбек Каттабеков уйланди, Муниса Ризаева онасининг туғилган кунини нишонламоқда, русча гапиргани учун таҳқирланган Лола 

    22:00 / 03.10.2023

    Қашқадарёлик хонанда Алижон Исоқов уч минг йиллик тарихга эга шахматга қўшимча киритиб, янги ўйинни шахмат плус номи билан патентлади

    16:00 / 03.10.2023

    Россияда урушдан қайтган “вагнерчи” уйга ўт қўйиб, аёлларни ёқиб юборди

    22:00 / 03.10.2023

    Доим музлаб юрадиган қўл ва оёқлар қандай касаллик белгиси бўлиши мумкин?

    13:00 / 03.10.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.