Хитойнинг Хух-Хохо шаҳрида содиқ ит ўз эгасини уч ойдан буён у вафот этган жойда кутмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Жорий йилнинг 21 август куни автомобиль шаҳар кўчаларидан бирида аёлни уриб кетди ва оқибатда у вафот этди.
Маҳаллий таксичининг айтишича, ит ўз хўжайинини уч ойдан буён ҳодиса юз берган жойда қор ёки ёмғир ёғишига қарамасдан кутмоқда.
Ит йўлда ўтиради, ажратувчи тўсиқ ёнида юради. Одамлар келиши билан ит қочиб кетади, кейин яна қайтиб келади.
Изоҳ (0)