Саудия Арабистони раҳбарлигидаги араб коалицияси томонидан қўллаб-қувватланувчи Яман армияси ярадорларни ва гуманитар ташкилотлар ходимларини эвакуация қилиш учун Ҳудайда порт шаҳри учун жангларни вақтинча тўхтатди, деб ёзади «РИА Новости».
«Ал-Арабия» телеканали ўз манбаларига таяниб маълум қилишича, Яман президенти Абд Раббу Мансур Ҳодийга содиқ кучлар томонидан ўт очишнинг вақтинчалик тўхтатилишидан кўзланган мақсадлардан бири Ҳудайдадан тинч аҳоли вакиллари чиқиб кетиши учун хавфсизлик йўлакларини яратиш бўлди.
Телеканал манбаси таъкидлашича, «ҳарбий ҳаракатлар давом эттирилади ҳамда Ҳудайда ва Яманнинг бутун ғарбий қирғоқлари тўлиқ озод этилмагунига қадар тўхтатилмайди».
Аввалроқ Яманнинг Ҳудайда порт шаҳрида ҳукумат қўшинлари ва исёнчи хусийлар ўртасидаги жангларда 149 киши ҳалок бўлгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)