Эронда иқтисодий жиноятчиликка қарши кураш доирасида икки киши иқтисодий қонунбузарликлар учун қатл этилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Иккала судланувчига ҳам «коррупцияни тарқатганлик» учун жазо тайинланган, бу эса Эронда ислом қонунлари бўйича ўлим жазоси билан жазоланувчи қонунбузарлик ҳисобланади.
Молиявий қонунбузарликларга қарши кураш мамлакатдаги иқтисодий инқироз ҳамда АҚШнинг нефть секторига қаратилган янги санкциялари фонида олиб борилмоқда.
Эронда молиявий жиноятлар ишлари бўйича махсус судлар яратилганидан буён камида еттита ўлим ҳукми чиқарилган, баъзи суд мажлислари эса телевидение орқали жонли эфирда узатилган.
Изоҳ (0)