Нефть бозори шитоб билан қулашда давом этмоқда, бу АҚШда «қора олтин»нинг биржа савдоси тарихидаги рекорд даражадаги давомийликдир, деб ёзади «Finanz.ru».
АҚШда нефть қазиб чиқариш бўйича прогноз оширилган ва хом ашёга жаҳон талаби баҳоси пасайтирилган ОПЕК ойлик ҳисобидан кейин, Brent нархи қарийб 5 фоизга тушиб кетиб, апрель бошидан бери энг паст кўрсаткични қайд этди.
Лондоннинг ICE биржасида январь шартномалари нархи баррелига 66,65 долларгача тушиб, ҳафта бошидан буён 7,7 фоиз, октябрь бошидаги пикларга нисбатан эса 23 фоиз йўқотди.
WTI’га фьючерслар Нью-Йорк товар-хом ашё биржасида кетма-кет 12-кун арзонлашди, котировкалар баррелига 56,85 долларгача тушиб кетди, бу 2017 йил декабридан буён минимумдир.
Изоҳ (0)