• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Электр нархи ошиши арафасида Наманган шаҳрида тўлов учун турнақатор навбатлар юзага келмоқда

    Электр энергияси нархи ошиши арафасида Наманган шаҳрида тўлов учун узундан-узоқ навбатлар юзага келмоқда. Фуқаролар аввал электр пулини тўлаш, кейин уни смарт-картага юклаш учун соатлаб навбат кутмоқда, дея хабар беради «Turon 24».

    Фото: «Turon 24»

    Фото: «Turon 24»

    «Эрталаб соат 8:00 да келганман. Мана, ҳозир соат 14:00 дан ошди. Ҳали ишим битмади. Электр корхонаси олдидаги пул қабул қилиш шохобчасида навбатни кўриб, сабрим чидамай, «Paynet»да пул ўтказиб келдим, — дейди фуқаро Мажидхон Юсуфбоев. — 100 минг сўм тўлов учун 5 минг сўм олиб қолиб, 95 минг сўмга чек беришди. Энди буни cмарт-картамга юклаб олиш учун ҳалигача навбат кутяпман. Инновация, янги технологиялар деймиз, қани улар? Шунча аҳоли наҳот битта қурилмага қараб қолса?"

    Шаҳарнинг «Ғунча» маҳалласида яшовчи Билолхон Маҳмуджоновнинг айтишича, тонг саҳарлаб, соат 7:40да навбатга турган. Соат 8:00 дан кейин ходимлар келиб, қурилма ишламаётгани айтганидан сўнг қайтиб кетган ва тушликдан сўнг келган. Энди эса 50 нафарга яқин мижоз қатори сабр қилишга мажбур.

    «Муаммо томони шундаки, баъзан ҳисоблагич пул қабул қилмай қолади. Ҳозир уни ҳам «нол» қилиб, кўрсатгани олиб келдим, – дейди Билолхон Маҳмуджонов. — Ҳар гал ўртача 50 минг сўм тўлов қиламан. Бугун ҳисоблагичнинг муаммосини ҳал қилиш ва пулни юклаш учун кун бўйи сарсон бўляпман».

    Фото: «Turon 24»

    Фото: «Turon 24»

    «Пул тўлаш учун 70-80 чоғли одам навбатда турибмиз. Орасида бизга ўхшаган ёши катталар, аёллар бор. Баъзилар вақти бўлмагани учун болаларини чиқарган, — дейди ўзини Абдурашид Икромов деб таништирган фуқаро. – Яна бир томони, гоҳида тўлов учун пластик карталар қабул қилинмайди. Картасини кўтариб шунча навбатда турган одамнинг бу «янгилик»ни эшитганидан кейинги ҳолатини тасаввур қилаверинг».

    Ушбу муаммо юзага келаётган Наманган шаҳридаги «Марказ» электр тармоқлари корхонаси бош муҳандиси Иномжон Абдуллаевга кўра, корхона идорасида тўлов қабул қилинмайди, бу ерда фақат «Саноатқурилишбанк» шохобчаси жойлашган, холос. Идора атрофидаги 2 та тўлов қабул қилиш шохобчаси эса хусусий тадбиркорларга тегишли. Лекин мижозлар шу ерни ишончли ва тўлов дарров тушади деб ҳисоблагани учун уларнинг оқими тўхтамаяпти.

    Фото: «Turon 24»

    Фото: «Turon 24»

    «Аслида исталган банк ва почта филиалларида тўловни амалга оширса бўлади. Қабул қилинган пул дарров бизда ва МИБда кўринади. Корхонамиз 60 минг мижозга хизмат кўрсатади, бундан 57,5 минги аҳоли, қолгани юридик шахслар. Тўловни смарт-картага юклаш талаб қилинадиган ҳисоблагичлар 14 мингга яқин хонадонга ўрнатилган, — дейди Иномжон Абдуллаев. — Ҳозирда автоматлаштирилган электр ҳисоблагичлар ўрнатишни бошладик, уларда тўловни онлайн тарзда амалга ошириш имконияти мавжуд. Янги қурилаётган биноларнинг барчаси шундай қурилмалар билан жиҳозланяпти, бундай хонадонлар сони 4 мингга яқинлашиб қолди. 2020 йилгача бу жараён якунланиши керак».

    Фото: «Turon 24»

    Фото: «Turon 24»

    Бош муҳандиснинг қайд этишича, мижозларнинг асаббузарлигига сабаб бўлаётган смарт-карталарга тўловларни юклаб берадиган қурилма марказда атиги битта. Свет ўчиб қолса, унинг ҳам дастури ишдан чиқади ва то созлагунча бир муддат вақт кетади. Қолаверса, 10 минг маротаба карта кириб-чиққанидан сўнг қурилма яроқсиз ҳолга келади ва уни Тошкент шаҳрига бориб янгилаб келиш керак.

    Фото: «Turon 24»

    Фото: «Turon 24»

    Вилоят электр энергиясига масъул мутасаддилар тўловларни амалга оширишда кузатилаётган турнақатор навбатларни электр энергияси нархи ошиши арафасидаги ажиотаж билан боғламоқда. Улар тўловни юклаш қурилмаси билан боғлиқ муаммолар вақтинчалик, янги автоматлаштирилган электр ҳисоблагичлар ўрнатилганидан сўнг ўз-ўзидан ҳал бўладиган ҳолат дея изоҳламоқда. Бироқ улар ишга тушгунча 14 мингга яқин хонадон смарт-карта орқали тўлов қилишга мажбур.

    Фото: «Turon 24»

    Фото: «Turon 24»

    ​Маълумот учун, 2018-йил 16-ноябрдан электр энергиясининг 1 киловатти 250 сўмгача (ҳозир 228 сўм 60 тийин) ошади. 2019 йил 1 июнидан эса яна бир марта — 280 сўмгача кўтарилади. Бу  Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрь куни қабул қилинган “Ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг ва тарифларининг босқичма-босқич ўзгариши тўғрисида” қарорида кўзда тутилган.​

    14.11.2018, 16:57   Изоҳ (0)   51945
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Душанбеда ошга талашган одамлар тўполон кўтарди (видео)

    14.11.2018, 16:41

    2019 йил учун дам олиш кунлари тақвими (фото)

    14.11.2018, 16:29

    Челябинскка ўзбек хурмоси ортилган 10 та фура киритилмади

    14.11.2018, 16:14

    16—17 ноябрь кунлари Бухорода сайлов қонунчилигини такомиллаштириш мавзусида халқаро конференция ўтказилади

    14.11.2018, 16:11

    ДСҚ умумбелгиланган солиқларга ўтказганлиги ҳақида шахсан хабардор қилади

    14.11.2018, 15:59

    Ўтган ҳафта давомида онлайн аукционда мингдан зиёд «чиройли» автомобиль рақамлари сотилди

    14.11.2018, 15:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

     

    Тавсия этамиз

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентдаги “Уч қаҳрамон” бозорида йирик ёнғин содир бўлди (видео)

    Ўзбекистон | 11 август, 08:14

    “Ҳижоб масаласини куч билан ҳал қилиб бўлмайди” — Эрон президенти

    Дунё | 11 август, 08:00

    Хитойлик эр-хотин ажрашаётганда 29 та товуқни бўлиша олмади

    Дунё | 10 август, 23:59

    ChatGPT маслаҳати сабабли эркак жиннихонага тушиб қолди

    Дунё | 10 август, 23:35

    Путин Херсон ва Запорожье вилоятларидан рус қўшинларини олиб чиқмайди

    Дунё | 10 август, 23:15

    Илҳом Алиев Россияни Озарбайжон объектларига “мақсадли зарба бериш”да айблади

    Дунё | 10 август, 22:55

    Суперлига. “Сўғдиёна” “Машъал”дан устун келди

    Спорт | 10 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.