Россиянинг Челябинск вилоятига ўзбек хурмоси ортилган ўнта фура киритилмади, деб хабар берди Sputnik.
Қайд этилишича, хурмо Ўзбекистон ва Тожикистондан олиб борилган эди. Ҳайдовчиларнинг ёнида зарур сертификат, шунингдек хурмолар жойлаштирилган қутиларда маҳсулот тури ва қайси мамлакатда етиштирилгани ҳақидаги маълумотлар бўлмаган.
Россия қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари устидан назорат қилиш қўмитаси инспекторлари хурмо олиб кираётган ҳайдовчиларга жарима ёзган.
Изоҳ (0)