АҚШ президенти Дональд Трамп Триумфал аркидаги хотира тадбирларидан сўнг Елисей саройидаги қабулга охирги бўлиб етиб келди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Дастурга кўра, Франция президенти Эммануэль Makroн қароргоҳидаги тушлик 13:15 да бошланиши керак эди, бироқ Америка етакчиси камида ўн дақиқа ушланиб қолган. Трамп барчага «ёқимли тушлик» тилаб, журналистлар саволларига жавоб қайтаришдан бош тортган.
Биринчи жаҳон уруши якунланганлигининг 100 йиллигига бағишланган қабулда Россия, АҚШ ва Франция президентлари, шунингдек Еврокомиссия етакчиси бир стол атрофида ўтиради.
Париждаги хотира тадбирларига 70 га яқин давлат ва ҳукумат раҳбарлари, халқаро ташкилотлар йиғилди.