Жангариларнинг ҳужумлари оқибатида суриялик олти ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» агентлиги хабар бермоқда.
Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, бу ҳарбийлар Суриянинг Алеппо, Хама ва Латакия вилоятларида юз берган тўқнашувлар вақтида ҳалок бўлган.
Умуман олганда, сўнгги бир кун ичида Сурияда жанговар ҳаракатларни тўхтатиш тартиби тўққиз марта — Алеппо ва Хамада тўрт мартадан, Латакияда эса бир марта бузилган.
Изоҳ (0)