Хитойнинг Сичуан вилоятидаги тўғон кўринишидаги кўл сувининг кўтарилиши муносабати билан 17 мингдан зиёд аҳоли хавфсиз ҳудудга кўчирилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Синьхуа» агентлиги хабарига кўра, Янцзи дарёсининг юқори оқимидаги тўғон шаклидаги кўл 3 ноябрь куни юзага келган эди.
Тўғон шаклидаги кўл сувининг кўтарилиши оқибатида Сичуаннинг Гарцзе ноҳиясидаги аҳоли турар жойлари, экинзор ва яйловлар сув остида қолган, шунингдек, 17,3 минг киши эвакуация қилинган.
Аввалроқ, октябрь ойида Тибет ва Сичуан чегарасида юз берган бошқа бир кўчки оқибатида тўғон шаклидаги кўл ёпилиб қолган, бир қатор аҳоли пунктлари ташқи дунёдан узилиб қолган эди.
Изоҳ (0)