Бугун, 9 ноябрь куни Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида дзюдо бўйича Гран-При мусобақаси бошланади. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.
Тошкентда олтинчи маротаба ташкил этилаётган ушбу мусобақада жаҳоннинг 47 мамлакатидан 350 нафарга яқин спортчи иштирок этади.
Мусобақанинг биринчи кунида эркаклар ўртасида -60 ва -66 кг, аёллар ўртасида эса -48 кг, -52 кг, -57 кг вазн тоифаларида баҳслар ташкил қилинади.
Изоҳ (0)