Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда. 8 ноябрь куни мусобақа доирасида -102 кг вазн тоифасида баҳслар ўтказилиб, унда Ўзбекистон шарафини Акбар Жўраев ҳимоя қилди.
Мазкур вазнда даст кўтариш бўйича баҳслари якунига кўра, 180 кг тош кўтарган Жўраев ёшлар ўртасидаги жаҳон рекордини янгилади.
Акбар ҳозирча даст кўтариш якунига кўра олтин медалга эга чиқди. Унда шунингдек, силтаб кўтариш ва иккикураш якунларига кўра медаль қўлга киритиш имкониятлари мавжуд.
Изоҳ (0)