Бугун,

  • USD 10920.28
  • RUB 177.49
  • EUR 11052.42

Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Улуғбек Охунов ва вилоят прокурори Ўктам Саидов бошқа ишга ўтгани сабабли эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда «Turon24» хабар берди.

Фото: UzDaily

8 ноябрь куни Термиз шаҳридаги вилоят ҳокимлиги биносида Бош вазир Абдулла Арипов, Ўзбекистон президенти админстрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда вилоят ҳокими ўринбосари ва вилоят прокурори лавозимидан озод этилган.

Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келган Раҳматулла Гаппаров, Сурхондарё вилояти прокурори лавозимига эса Денов тумани ҳокими бўлиб ишлаб келган Улуғбек Қосимов тайинланган.

 

Изоҳ
Асосий янгиликлар