• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» суриштируви: Андижон халқаро аэропорти ёпиладими?

    Андижонликлар орасида ва ижтимоий тармоқларда «Андижон аэропорти ёпилиб, хусусийлаштирилар экан. Шу туфайли парвозлар тўхтатилибди» қабилидаги гап-сўзлар болаламоқда. Журналист Миролим Исажонов вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида мутасадди ташкилотлар вакиллари билан боғланишга уринди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Шамол бўлмаса, дарахтнинг учи қимирламайди», деганларидек халқ орасида урчиётган гап-сўзларга аниқлик киритиш ниятида 3 ноябрь куни Андижон халқаро аэропорти қабулхонасига қўнғироқ қилдик. Ўзини таништиришни истамаган ходим «Бундай гапларни ўзимиз ҳам эшитиб хайрон бўлаяпмиз. Парвозларнинг тўхтатилгани рост, аммо яқин орада яна қатновлар йўлга қўйилиши кутилмоқда. Бугун шанба дам олиш куни бўлганлиги сабабли душанба куни қўнғироқ қилинг, саволингизга жавоб оласиз», дея хотиржам қилди. 5 ноябрь куни эса ҳудди ўша рақамга қўнғироқ қилиб, боғлана олмадик.

    6 ноябрь кунги уринишларимизга эса гўшакни кўтарган ходимлар «Ўзбекистон ҳаво йўллари» билан боғланинглар. Улар аниғини айтади», дея жавоб берди. Компания матбуот хизматига қўнғироқ қилиб, Зумрад Шожалилова билан алоқага чиқдик. Унга мақсадимизни тушунтиргач, «Кечга қадар раҳбарлардан расмий жавоб олиб, юборишга ҳаракат қиламан», деган фикрни олдик. Унинг гапларига ишониб, хато қилибмиз. Негаки матбуот котиби орадан бир кун ўтди ҳамки, на тайинли жавоб айтди, на қўнғироқларга, на SMSларга жавоб берди.

    Андижон халқаро аэропорти ходимлари ҳам «Биз бу ҳақда аниқ фикр билдиролмаймиз. Ҳозир кўпчилик пахтада. Раҳбарлар билан боғланинглар», дейишдан нарига ўтмади. Миш-мишлар нечоғлик ростлигига ишонч ҳосил қилиш мақсадида олиб борган суриштирувимиз давомида «Отангга бор, онангга бор» қабилидаги жараённи кўриб, «Юқоридаги гап-сўзлар наҳотки чин бўлса-я?», деган гумонлар пайдо бўлди.

    «Аэропорт фаолиятини жонлантириш керак»

    Шу йил 28 октябридан ўз парвозларини тўхтатган халқаро аэропорт ҳақида андижонликларнинг фикр-мулоҳазаларига қулоқ тутдик.

    «Бир неча йилдан буён тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаман. Деярли ҳар йили иш юзасидан ёки дам олгани дунёнинг қайсидир шаҳрига бораман. Ҳар сафар Тошкент халқаро аэропортидан парвоз қиламиз. Пойтахтга бориш ва қайтишда оворагарчиликлар билан бўлиб, ҳам маблағни, ҳам вақтни бой берамиз. Йўл азоби ҳам кишини толиқтиради. Бирор марта ҳам вилоятимиздаги аэропортдан учмаганман. Яқинда Миср пойтахти Қоҳирага бориб, келдим. Таассуротлар жуда катта. Авваллари Андижон аэропортидан ўнлаб йўналишларга қатновлар йўлга қўйилганди. Ҳозир ундай эмас. Туристларни жалб қилиш учун ҳам аэропорт фаолиятини янада жонлантириш керак, деган фикрдаман. Шунда биз тадбиркорлар ҳам овора бўлиб, қийинчиликларга дуч келмасдик», дейди исмини айтишни хоҳламаган ишбилармон.

    Тадбиркорнинг фикрларида жон бор. Андижон халқаро аэропорти қачон ўз номига муносиб бўлиб, халқаро миқёсдаги парвозларни йўлга қўяди? Сайёҳлар қачонгача «Поп—Наманган—Андижон» поезди орқали Андижонга келади? Қачондан бошлаб хорижликлар Андижонга, андижонликлар эса хорижга тўғридан-тўғри парвоз қилади?

    «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКдан шу каби саволлар ва юқоридаги миш-мишларга ойдинлик киритилган жавобни кутиб қоламиз.

    08.11.2018, 09:48   Изоҳ (0)   53512
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонлик моделлар Сеулдаги Asia Model Festival халқаро модалар фестивалида қатнашади

    08.11.2018, 09:35

    Андижонда турли ёшдаги 450 бола ҳалигача туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома олмагани аниқланди

    08.11.2018, 09:22

    Норов: келаси йил Ўзбекистонга Жанубий Корея президенти ташриф буюради

    08.11.2018, 09:08

    Малайзиянинг Serba Dinamik компанияси Ўзбекистонда 250 млн долларлик каустик сода заводини қурмоқчи

    08.11.2018, 08:54

    Ўзбекистонда Марказий сайлов комиссияси аъзолари дахлсизлик мақоми бўйича депутатлар ва сенаторларга тенглаштирилди

    08.11.2018, 08:40

    Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фармацевтика ходимлари иш ҳақи миқдорини ошириш ҳақидаги қарорни имзолади

    08.11.2018, 08:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда аёл пластик операция учун 2,4 млн доллар ўғирлади

    Дунё | 21 июл, 00:10

    Ғазо талабалари уруш бошлангандан буён илк бор имтиҳон топширади

    Дунё | 20 июл, 23:46

    Россия Shahed дронларини ишлаб чиқарадиган завод намойиш қилинди (видео)

    Дунё | 20 июл, 23:30

    Эрон Исроил ҳужумларида шикастланган ҳаво мудофаа тизимларини янгилади

    Дунё | 20 июл, 23:05

    Кўкдаладаги портлаш: воқеа жойидан кечиккан репортаж

    Ўзбекистон | 20 июл, 22:41

    Илон Маск болалар учун Baby Grok иловасини ишга туширади

    Дунё | 20 июл, 22:30

    Авторитар тизим ўзгармагунча Грузия Европа Иттифоқига қўшила олмайди — ЕИ парламенти

    Дунё | 20 июл, 22:10

    Японияда қутқарув ишлари учун 3 метрли робот яратилади

    Дунё | 20 июл, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.