Абдулазиз Оққулов Туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда ҳукумат қарори имзоланган, дея хабар беради Turon 24.
Абдулазиз Оққулов 2018 йилнинг 22 май куни Туризмни ривожлантириш қўмитаси раисига ўринбосар этиб тайинланганди. 2017 йил январидан 2018 йил майигача қўмитанинг туризм соҳасини ривожлантиришни таҳлил қилиш ва мувофиқлаштириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
У 2018 йил 26 октябрь куни ишдан кетган Бахтиёр Умаров ўрнига раисликни бажариб туради.
Изоҳ (0)