«Ўзавтосаноат» онлайн режимда GM Uzbekistan автомобилларини харид қилиш имкониятини яратувчи «Узавтосавдо» интернет ва мобил платформани ишга туширмоқда. Бу ҳақда 7 ноябрда «Ўзавтосаноат» АЖ вакиллари иштирокидаги брифингда маълум қилинди, деб хабар берди Turon 24.
Эндиликда барча «Uzavtosavdo.uz» сайтида автомобиль харид қилиши, ҳамда Android ва iOS мобил телефонлари учун Узавтосавдо иловасини юклаб олишлари мумкин.
Илова юклаб олингач, Ягона идентификациялаш тизимидан рўйхатдан ўтиш керак бўлади. Электрон имзоси бўлган харидорлар автомобилни чет элдан туриб ҳам харид қилиш имкони бўлади.
Мобил илова орқали буюртма берилгандан сўнг автомобиль нархининг 3% тўланиши керак бўлади.
Автомобиль нархининг 85% тўланган тақдирда, машина харидорнинг уйига бепул етказиб берилади.
Изоҳ (0)