Ўзбекистонлик блогер Умид Ғафуров («Troll.uz») қамоқда ўтириб чиққани ва олий маълумотга эга эмаслиги ҳақида миш-мишлар тарқатган талабалар ўз қилмишларидан пушаймон бўлиб, узр сўради, деб ёзади «Podrobno.uz».
Аввалроқ блогер Тошкент ахборот технологиялари университети (ТАТУ) ректори номига очиқ хат ёзган эди. Унда Умид Ғафуров, хусусан, у раҳбарлик қилаётган олийгоҳ талабалари ва ўқитувчилари у ҳақда ёлғон хабар тарқатаётгани, булар шу жумладан ҳеч қаерда ўқимаган ва қамоқда ўтирган деган хабарлар эканлигини айтган эди.
«ТАТУ ректори билан суҳбат бўлиб ўтди. Айбдорлар ўз узрларини сўрадилар. Ётоқхонада компьютер ишлатиш ман этилгани ҳақида сўрадим. Жавоблари кечроқ бўлади. Суҳбат сўнгида ректор биргаликда лойиҳалар амалга ошириш тарафдори эканликларини айтдилар. Бу ишни судга ошириш учун асос қолмади. Айбдорлар ўз хатоларини тан олишди ва қилмишларидан пушаймон. Ҳар бир айтилган гап учун жавобгарлик борлигини унутманг», — деб ёзди блогер.
Изоҳ (0)