Баъзан кундалик ҳаётда фойдаланиладиган нарсаларнинг камёб турлари жуда қиммат бўлади. AdMe ана шундай нарсаларга эътибор қаратди.
Бир шингил узум
Фото: AdMeЯпонияда етиштириладиган камёб узумнинг бир синчаси 2017 йилда 9800 долларга сотилган.
Қуш пати
Фото: AdMeХХ асрнинг бошида қирилиб кетган гуйя қушининг пати 2010 йилда 10 минг долларга сотилган.
«Чиқиш»
Фото: AdMeКомпаслар, соатлар, «Чиқиш» ёзувини ишлаб чиқаришда ишлатиладиган тритий моддасининг бир грамми 30 минг доллар туради.
Сув
Фото: AdMeФижи оролидаги булоқлардан олиниб, Исландия музликларининг эриган сувларига аралаштириладиган Acqua di Cristallo сувининг 1,25 литри 60 минг доллар туради.
Кўриш қобилиятининг тикланиши
Фото: AdMeКўзи ожизликнинг туғма шакли билан оғрийдиган кишиларнинг кўриш қобилиятини тикловчи Лухтурна дорисининг битта кўз учун мўлжалланган миқдори 425 минг доллар туради.
Чой
Фото: AdMeЙилига 500 граммдан камроқ миқдорда ишлаб чиқариладиган «Катта қизил халат» чойининг нархи 685 минг доллар туради.
Чаён заҳри
Фото: AdMeDeathstalker чаёнининг 3,7 литр заҳри 39 миллион доллар туради. Бу турдаги битта чаён бир мартада икки миллиграм заҳар чиқаради. 3,7 литр зҳарни олиш учун эса уни икки миллион мартадан кўпроқ «соғиш» керак. Унинг аҳамияти миядаги шишларни даволашда асосий элемент эканлиги билан белгиланади.
Калифорний 252
Фото: AdMe
Калифорний 252 Ердаги энг қиммат металл бўлиб, унинг бир грамми 250 миллион доллар туради. Бу модданинг бир граммини олиш учун плутоний ёки кюрий ядро реакторида саккиз ойдан бир ярим йилгача нурлантирилади. Ҳар йили 20—40 микрограмм ажратиб олишга муваффақ бўлинади. Дунё бўйича захира эса саккиз граммни ташкил қилади.
Изоҳ (0)