Ходимлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши мумкинлиги белгиланган ташкилотлар сони яна биттага кўпайди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.
Ҳукуматнинг 2018 йил 1 ноябрдаги қарори билан Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди.
Маълумот учун, рўйхатда шу пайтгача 71 та ташкилот мавжуд эди.
Изоҳ (0)