Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида «Тошкент кунлари» тадбирининг очилиш маросимида Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Элбек Шукуров Тошкентнинг ўзига хос тарихий маданияти, бой ҳунармандчилик маҳсулотлари ва пойтахтнинг бугунги иқтисодий салоҳияти ҳақида сўз юритди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Э.Шукуров Ўзбекистонда тадбиркорликка кўрсатилаётган эътиборга алоҳида тўхталиб, Санкт-Петербурглик ишбилармонлар билан ҳамкорликни ривожлантириш ҳар иккала томон учун ҳам бирдай манфаатли эканлигини таъкидлади.
Тадбирнинг биринчи кунида Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ва Санкт-Петербург савдо-саноат палатаси ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди.
Унга кўра, икки шаҳар тадбиркорлари ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни йўлга қўйиш ва уни ҳар томонлама ривожлантириш белгиланган. Шунингдек, келишувга асосан, бизнес-форум, В2В форматидаги учрашувларни мунтазам ташкил этиш кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, тадбирлар доирасида Санкт-Петербург шаҳри билан Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси ва пойтахт ҳунармадлар бўлими ўзаро ҳамкорлик битимларини имзолашди.
Мавзуга доир: Санкт-Петербургда Тошкент кунлари бўлиб ўтмоқда
Изоҳ (0)