Ямайкалик спринтер Усэйн Болт Австралиянинг «Сентрал Кост Меринерс» клубини тарк этди, деб ёзади «Sports.ru».
Болт клуб билан тўлақонли шартнома борасида келиша олмаган, шу боисдан у клубдан кетди.
Олимпиада ўйинлари рекордчиси (8 карра чемпион) Австралия клуби сафига 2018 йил августида келиб қўшилганди. У ўртоқлик ўйинларида 2 та гол уришга эришди. Аммо расмий ўйинларда қатнашмади.
Жамоа спортчининг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилган бироқ, унинг агенти сўраган маблағни Болтга тўлашга клубнинг қурби етмаслиги маълум қилинган.
Изоҳ (0)