Айни дамда «Лос-Анжелес Гэлакси» клубида тўп сураётган Златан Ибрагимович ўзининг навбатдаги автобиографик китоби тайёр бўлганлигини маълум қилди. Бу ҳақда футболчи Twitter’даги расмий саҳифасида маълум қилди.
Унинг иккинчи китоби — «Мен футболман» деб номланади. У 8 ноябрда сотувга чиқади. Китобда швециялик ҳужумчининг футболчилик карьераси ҳикоя қилинади.
Ибрагимовичнинг биринчи китоби «Мен — Златан» деб номланганди.
Изоҳ (0)