Бугун, 2 ноябрь куни Россиянинг Москва шаҳрида Халқаро ҳаваскорлар бокс ассоциацияси — AIBA’нинг 2018 йилги конгресси ўз ишини бошлади, деб хабар беради «Дарё» мухбири.
Конгрессни AIBA президенти вазифасини бажарувчи Ғофур Раҳимов кириш сўзи билан очиб берди.
Раҳимов салкам бир йиллик фаолияти юзасидан маъруза қилди. Конгрессда Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда.
Бугунги кун дастуридан, шунингдек, AIBA’га аъзо 5 та конфедерация раҳбарларининг ҳисоботлари ҳам ўрин олган. AIBA’нинг 7 та комиссияси эса ўз тақдимотларини ўтказади.
Изоҳ (0)