Халқ депутатлари Мирзачўл туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Комил Холмуродов туман ҳокими этиб тайинланди. У бунгача вилоят прокурорининг ўринбосари бўлиб ишлаб келаётганди.
Сессияда Бош прокурор Отабек Муродов қатнашди.
Маълумот учун, туманнинг аввалги ҳокими Маҳмуд Холбўтаев Жиззах вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланганди.
Изоҳ (0)