Ходимлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинишига рухсат берилган ташкилотлар сони яна биттага кўпайди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.
Ҳукуматнинг жорий йил 29 октябрдаги қарори билан Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди.
Маълумот учун, рўйхатда шу пайтгача 70 та ташкилот мавжуд эди.
Изоҳ (0)