Магнитудаси 6,4 га тенг кучли зилзила Грециянинг Закинтос оролининг силжишига сабаб бўлди. Бу ҳақда Афина обсерваториясининг Геодинамика институти тадқиқотлар бўлими раҳбари Афанасиос Гансас маълум қилди.
Ганаснинг сўзларига кўра, Европа космик агентлиги тақдим этган сунъий йўлдош суратлари таҳлили орол жануби-ғарбий йўналиш бўйлаб камида уч сантиметрга силжиганини кўрсатмоқда.
Ўртаер денгизида 26 октябрь оқшомида 6,4 магнитудали зилзила юз берган эди. Асосий зилзиладан сўнг кўплаб афтершоклар, хусусан, камида бешта 4 магнитудали силкинишлар кузатилди.
Зилзилалар оқибатида тўлқинларининг баландлиги 70 сантиметрга етадиган цунами юз берди. Айрим жойларда эса «тош ёмғири» кузатилгани айтилмоқда. Бундан ташқари, бир қатор тарихий бинолар зарар кўрган.
Изоҳ (0)