Афғонистоннинг Фарах вилоятидаги Анор Дара ҳудудида ҳарбий вертолёт қулаб, бортидаги 25 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Вилоят вакили Носир Меҳрийга кўра, қулаган вертолёт яна бир ҳарбий вертолёт ҳамроҳлигида учаётганди. Парвоз давомида ноқулай об-ҳаво бўлгани сабабли учувчи бошқарувни йўқотган.
Айни вақтда, «Толибон» вакили вертолёт жангарилар томонидан уриб туширилганини даъво қилмоқда.
Ҳалокатга учраган вертолёт бортида Фарах вилояти парламенти раҳбари Фарид Бакхтавар, икки нафар депутат, Афғонистон армиясининг 207-корпуси қўмондони бўлгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)