АҚШнинг Флорида штатидаги трейлерлар автотураргоҳига вертолёт қулади, оқибатда икки киши ҳалок бўлди ва яна бир киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Қайд этишларича, авиаҳалокат Хайлендс округининг Себринг шаҳрида, вертолёт маҳаллий аэропортдан ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай юз берган. Маълумотларга кўра, парвоз вақти вертолёт электр узатиш линияларига урилган.
«Авария оқибатида битта трейлер бутунлай ишдан чиқди, яна учтаси зарарланган. Вертолёт қулаган вақтда жабрланувчи ерда бўлган, унинг қўли ва оёқлари куйгани учун шифохонага ётқизилган», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)