Каталония полицияси Барселонада гиёҳванд моддалар савдосига қарши кенг миқёсли операция ўтказди. Операция давомида 55 киши қўлга олинган. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Хабар берилишича, операцияда Каталония полицияси ва шаҳар гвардиясининг 700 нафар агенти қатнашган. Улар эски шаҳар қисмидаги полицияга маълум бўлган гиёҳванд моддалар сотиладиган жойларда 40 та тинтув ўтказган.
Тинтувлар вақтида полициячилар гиёҳванд моддалар сотувчиларнинг мижозларини ҳам топган, бироқ улар қўйиб юборилган. Кенг миқёсли операция бир неча ой давом этган терговнинг натижаси бўлган.
Изоҳ (0)