Ирландиянинг амалдаги президенти Майкл Хиггинс иккинчи етти йиллик муддатга қайта сайланди. Бу ҳақда The Irish Times хабар бермоқда, деб ёзади «Корреспондент.net».
26 октябрь куни бўлиб ўтган умумий овоз беришда у 56 фоиз овоз тўплади.
Иккинчи ўринни 23,1 фоиз овоз билан бизнесмен Питер Кейси эгаллади.
68 ёшли Майкл Хиггинс Ирландия социал-демократик Лейбористик партиясининг аъзосидир. У Ирландия, АҚШ ва Буюк Британия университетларида олий таълим олган.
Изоҳ (0)