• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Хитой Трампга ўз айфонларини «хавфсиз» Huawei’га алмаштиришни тавсия қилди

    Хитой ва Россия расмийлари Дональд Трампнинг телефони мазкур мамлакатлар махсус хизматлари томонидан эшитиб турилгани ҳақидаги The New York Times нашрида эълон қилинган мақолага муносабат билдирди. Кремль вакиллари вазиятга «юмор билан ёндашишгани»ни маълум қилган бўлса, Хитой ҳукумати АҚШ президентига айфон ўрнига Huawei смартфонларидан фойдаланишни тавсия қилди.

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    Хитой томонидан ушбу вазият юзасидан мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Хуа Чунйин хоним фикр билдирди. У Трампнинг телефони Хитой махсус хизматлари томонидан эшитиб турилгани ҳақидаги айбловларни рад этиб, ушбу ахборотни «фейк янгилик» намунаси деб атади. Чунйиннинг сўзларига кўра, агар Трамп хавфсизликни ўйлаб қайғураётган бўлса, у ҳолда айфонини Huawei’га алмаштиргани ёки барча коммуникацияларни ўчириб қўйгани маъқул.

    Чунйиннинг бу сўзлари — нафақат АҚШ шаънига айтилган ҳазил, балки «коса тагида нимкоса» услубидаги бир киноя ҳам, чунки АҚШда Huawei қурилмалари савдоси тақиқланган. Тақиққа Huawei Хитой ҳукумати билан яқин ҳамкорлик қилиши ҳақидаги гап-сўзлар сабаб бўлган, бундан АҚШдаги барча давлат идоралари огоҳлантирилган. Табиийки, Трамп хоҳласа ҳам Huawei’дан фойдалана олмаган бўларди.

    Россия томондан The New York Times’даги мақолага Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков шарҳ берди. У ушбу масала юзасидан «эҳтимол, бу борада қандайдир батафсил ахборотга эга бўлган» нашрнинг ўзига мурожаат этишни тавсия қилди. Унинг таъкидлашича, Кремль ушбу газета «журналистлик масъулияти сустлашиб кетганига далил бўлгувчи бундай ахборотни ўйламай чоп этгани»дан афсусда.

    24 октябрь куни The New York Times газетасида АҚШ президенти Дональд Трамп учта айфондан фойдаланиши, уларнинг иккитаси хафвсиз, лекин учинчиси хавфсиз эмаслиги ҳақида мақола чиққанди. Нашрнинг ёзишича, Трампнинг шахсий телефонини Хитой ва Россия махсус хизматлари эшитиб туриши мумкин.

    The New York Times маълумотларига кўра, Хитой ҳукуматидан фарқли ўлароқ, Путиннинг АҚШ президентига нисбатан илиқ муносабатидан келиб чиқиб, Россияда Трампнинг телефонини эшитиб туриш учун катта бир манфаат йўқ. Бироқ Хитой махсус хизматлари икки мамлакат ўртасидаги савдо урушида Трампга таъсир кўрсата олиш учун «ҳар қандай далил»ни изламоқда.

    26.10.2018, 10:24   Изоҳ (0)   24638
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бельгия ҳарбий-ҳаво кучларини F-35 қирувчилари билан қайта қуроллантириш ҳақида эълон қилди

    26.10.2018, 09:33

    Бельгияда кит қирғоққа чиқиб қолди

    26.10.2018, 06:21

    Роберт де Нирога қўлбола бомба жўнатилди

    25.10.2018, 23:08

    Бельгияда талончилар дўкон эгасининг илтимосига биноан ўз жиноятини икки марта ортга сурди

    25.10.2018, 22:54

    Қирғизистонлик фермерлар картошка экаётганда Ўзбекистонга умид қилган эди

    25.10.2018, 21:42

    Европарламент бир марталик пластик буюмларга тақиқни қўллаб-қувватлади

    25.10.2018, 12:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.