Наманган вилояти Чуст туманида фуқаролар оммавий заҳарланиш натижасида туман шифохонасига ётқизилган. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар берди.
Маълумотларга кўра, Чуст бозори яқинидаги тамаддихоналардан бирида 21 октябрь куни овқатланган тахминан 30 га яқин одамлар соғлиғидан шикоят қилиб туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, одамлар гўштдан тайёрланган кабоб истеъмол қилгач, шифохонага мурожаат қилган.
Уларнинг олти нафари оғир аҳволда касалхонага ётқизилгани айтилмоқда. Қолган беморларга биринчи ёрдам кўрсатилган ва уй шароитида муолажани давом эттириш учун жавоб бериб юборилган.
«Халқ сўзи« газетаси Санитария-эпидемиология назоратининг Чуст тумани маркази раҳбари билан мазкур масала юзасидан боғланди. Аммо ташкилот раҳбари ишхонасида йўқлиги баҳонасида билан маълумот беришни истамади.
Изоҳ (0)